Contenuto
Ижтимоий тармоқларда тарқалган “Китоб туманидаги 5-Меҳрибонлик уйини тугатиш керак! Болалар жуда ёмон шароитда яшашмоқда!” номли мақолага Қашқадарё вилояти халқ таълими бошқармаси муносабати: Бугунги кунда Китоб туманидаги 5-Меҳрибонлик уйида 65 нафар (шундан қизлари 28 нафар) тарбияланувчилар бўлиб, уларнинг 15 нафари чин етимларни ташкил этади. Китоб туманидаги 5-Меҳрибонлик ўйида тиббиёт, стомотология, беморларни алоҳидалаш хоналарининг таги бетон қопламали эканлиги, болаларнинг бўш вақтини ўтказиш учун муассасада етарли шароитлар мавжуд эмаслиги, мебеллар эскирганлиги, соғлом овқатлантиришдаги камчиликлари, овқатланиш меъёрларига амал қилинмаганлиги, санитария-гигиена талабларига риоя этилмаганлиги каби камчиликлар қайд этилган. Китоб туманидаги 5-Меҳрибонлик уйи 1958 йилда ташкил этилган бўлиб, мослаштирилган биноларда жойлашган, 125 ўринга мўлжалланган. Ҳолат юзасидан ўз вазифасига совуққонлик билан қараган Меҳрибонлик уйи директори ва омбор мудири Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг тегишли бандларига асосан ўз лавозимларидан озод этилган. Қашқадарё вилояти халқ таълими бошқармаси Ахборот хизмати https://t.me/qashqadaryo_vxtb