TGTGInsightintelligence telegramLIVE / telegram public index
← Laylo Rustamova
Laylo Rustamova avatar

TGINSIGHT POST

Post #1813

@iteducation_pr

Laylo Rustamova

Visualizzazioni1,750Numero di visualizzazioni
Pubblicato20 apr20/04/2021, 17:17
Contenuto del post

Contenuto

Президент матбуот котиби Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоят ҳокимликлари ахборот хизматлари раҳбарлари билан учрашди. Учрашувда уларнинг фаолияти, ҳудудлардаги ўзгаришларнинг ёритилиши, оммавий ахборот воситалари ва ижтимоий тармоқлар билан ишлаш даражаси муҳокама қилинди. ОАВ ва блогерлар билан алоқаларни етарлича йўлга қўймаган, танқидий материалларга тезкор муносабат билдирмаган ахборот хизматлари қайд этилиб, уларга кўмаклашиш чоралари белгиланди. Учрашувга вазирлик ва идораларнинг матбуот котиблари ҳам чақирилиб, марказий ва ҳудудий ахборот хизматлари ўртасида ўзаро боғлиқлик механизми ташкил этилди. Шундай форматдаги учрашувларни мунтазам ўтказиб туришга келишиб олинди. Facebook|Instagram|Twitter