TGTGInsightintelligence telegramLIVE / telegram public index
← Laylo Rustamova
Laylo Rustamova avatar

TGINSIGHT POST

Post #1829

@iteducation_pr

Laylo Rustamova

Visualizzazioni2,090Numero di visualizzazioni
Pubblicato28 apr28/04/2021, 17:57
Contenuto del post

Contenuto

Чироқчида пиёдалар йўлакчасида ЙТҲ содир бўлган ҳудудда мактаб қурилиши бу йилги дастурга киритилган ва бундан аҳоли хабардор қилинган эди Хабарингиз бор, 21 апрель куни Қашқадарёнинг Чироқчи туманида А-378 «Самарқанд—Ғузор» йўлидан Самарқанд томон ҳаракатланиб келаётган Isuzu юк машинаси пиёдалар йўлакчаси орқали йўлни кесиб ўтаётган болани уриб юборган. Халқ таълими вазири ўринбосари Иброҳим Жўраев ушбу ҳудудда бўлиб ҳолатни ўрганди. Маълум бўлишича, бола мазкур мактабга тайёрлов гуруҳига қатнаётганда пиёдалар йўлакчасидан йўлни кесиб ўтаётган вақтда ЙТҲда ҳалок бўлган. Айтиш жоизки, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йилнинг 12-13 ноябрь кунлари Қашқадарё вилоятига ташрифи доирасида ажратилган қўшимча маблағ ҳисобига мазкур ҳудудда 99-мактаб филиали ўрнига 176 ўринли тўлақонли мактаб янги ўқув йилигача қурилиши режага киритилган ва бу ҳақда ҳудуд аҳолиси хабардор бўлган. Айни дамда мактабнинг лойиҳа-смeта ҳужжатлари тайёр ва мактаб қурилиши бўйича тендерга қўйилган. Янги мактаб қурилиши натижасида “Истиқлол” маҳалласининг болалари йўлни кесиб ўтмасдан ўзининг ҳудудидаги мактабга қатнаш имкони бўлади ва ушбу мактаб филиалига тўлақонли мактаб мақоми берилади. Фурсатдан фойдаланиб, азиз ота-оналардан фарзандингизни серқатнов йўллардан мактабга боришида назоратга олишингизни, ҳайдовчилардан эса пиёдалар йўлакчаларига яқинлашганда тезликни камайтириб, диққатни оширишни, йўл ҳаракати қоидаларига амал қилишларини сўраб қоламиз.