Contenuto
Халқ таълими вазирлиги “Замонамиз қаҳрамонлари” лойиҳаси доирасида “Ўзбекистон 24” телеканали журналисти Улуғбек Раҳмонқуловни навбатдан ташқари тақдирлади Журналист “Ислоҳотлар амалда” кўрсатуви орқали Бухородан Самарқанднинг олис ҳудудига бориб дарс ўтаётган инглиз тили ўқитувчилари Фарруҳ Муродов ҳамда Наргиза Қувонованинг фаолиятини маҳорат билан ёритгани учун вазирлик номидан Ташаккурнома ҳамда ноутбук билан тақдирланди. Мазкур кўрсатувда журналист томонидан юртимизнинг энг олис ҳудудларида таълим сифатини ошириш, ўқитувчилик касбига ҳурмат, қолаверса, чекка ҳудудларда болаларни илм олиши учун яратилаётган шароитлар маҳорат билан ёритилган. Фурсатдан фойдаланиб журналист Улуғбек Раҳмонқуловга яна бир бор миннатдорлик билдирамиз ва қолган журналистларимиздан ҳам ўқитувчиларимизнинг фидоийлигини акс эттирадиган мана шундай залворли материаллар кутиб қоламиз. “Замонамиз қаҳрамонлари” лойиҳаси давом этади.