TGTGInsightintelligence telegramLIVE / telegram public index
Contenuto del post
Contenuto
Ўзбекистонлик ўқувчилар илк бор 21-Осиё физика олимпиадасида иштирок этади 2021 йилнинг 17-24 май кунлари Тайван Республикаси томонидан онлайн тарзда ўтказилаётган 21-Осиё физика олимпиадасида Ўзбекистон терма жамоаси илк бор иштирок этмоқда. 25 та давлатдан ўқувчилар қатнашаётган мазкур Олимпиадада Ўзбекистон шарафини 8 нафар ўқувчи ҳимоя қилади. Терма жамоа аъзолари халқаро физика олимпиадасига саралашнинг 2-босқичида энг юқори натижаларни қайд этган иқтидорли ўқувчилардан шакллантирилган. Ўқувчиларимизга олимпиадада омад ва зафарлар тилаб қоламиз!