Contenuto
Ижтимоий тармоқда тарқалган Зафаробод туман халқ таълими бўлимига қарашли 12-сонли умумий ўрта таълим мактабидаги ҳолат юзасидан эълон қилинган мурожаатга жавобан Халқ таълими вазирлиги қуйидагиларни маълум қилади. Туманнинг “Чўлигулистон” ҚФЙ ҳудудида жойлашган мактаб 1987 йилда қурилган бўлиб, ҳозирги кунда унда 431 нафар ўқувчи таълим олмоқда. Мактабнинг спорт зали том қисми шифер қилинмаган бўлиб, фақатгина қора қоғоз билан қопланган. Шамол таъсирида ушбу қоғозлар учиб кетиб спорт залнинг том қисмидан доимий чакки ўтган ва тепа қисм плиталарида бир нечта ёриқлар пайдо бўлган. 2021 йилнинг 16 апрель куни мактаб спорт зали томининг бир қисми қулаб тушган. Бугунги кунда маҳаллий ҳокимият томонидан спорт зал таъмири учун 400 млн сўм ажратилган бўлиб, “Зафаробод савдо кeлажаги” МЧЖ томонидан қурилиш-таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда. Таъмирлаш доирасида спорт залининг том қисми ва пол қисми тўлиқ янгиланиб, кийиниш ва ювиниш хоналари таъмирланади.