Contenuto
“Замонамиз қаҳрамонлари” лойиҳасининг навбатдаги ғолибига ноутбук топширилди Боғдод тумани 11-умумий ўрта таълим мактабида директори Лолахон Холматова иш фаолиятига оид мақола муаллифи Гуласал Қодировага “Замонамиз қаҳрамонлари” лойиҳаси доирасида ноутбук тақдим этилди. Мақолада тилга олинган педагог Лолахон Холматова кучли ирода, тенгсиз қатъият, туганмас сабр-бардоши билан 30 йилдан бери раҳбарлик лавозимида ишлаб келмоқда. "Ёлғизимдан айрилгач касбимга ўзгача ёндаша бошладим" номли мақолада фарзандидан айрилган муаллиманинг мактабда фидойилик билан амалга оширилган ишлари қаламга олинган. "Умрим давомида марҳум дилбандимга беришим мумкин бўлган меҳримни энди ўқувчиларимга бера бошладим. Бутун ўй-хаёлим, режаларим, вақтим ўқувчиларим билан банд бўлиб қолди. Мана ҳозиргача шундай. Мактаб, таълим ва албатта болалар менинг ҳаётимга айланиб бўлди", каби сатрлар мақолани ўқиган ҳар бир инсон қалбини ларзага солмай қўймайди. Сиз ҳам ўз касбининг фидойиси бўлган устозларни топинг, трендга чиқаринг ва ноутбук