TGTGInsightintelligence telegramLIVE / telegram public index
← Laylo Rustamova
Laylo Rustamova avatar

TGINSIGHT POST

Post #1880

@iteducation_pr

Laylo Rustamova

Visualizzazioni2,870Numero di visualizzazioni
Pubblicato23 giu23/06/2021, 13:46
Contenuto del post

Contenuto

Бугун “International hotel Tashkent” меҳмонхонасида барча давлат идоралари Матбуот котиблари иштирокида “Ахборот хизматлари фаолияти: очиқлик, тезкорлик ва холислик бош мезон” мавзусида миллий конференция бўлиб ўтди. Ушбу тадбирда Халқ таълими вазирлиги Ахборот хизмати Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан аҳолига мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотларнинг мақсади, вазифаси ва натижалари ҳақида тезкор, холис ва тўлиқ ахборот етказиш, давлат ва жамият ўртасида сифатли мулоқотни йўлга қўйиш, давлат органларининг очиқлигини таъминлаш ва ҳисобдорлигини оширишдаги фаолияти эътироф этилиб, Фахрий ёрлиқ ва эсдалик совғалар билан тақдирланди. Фурсатдан фойдаланиб тадбир ташкилотчиларига миннатдорлик билдириб қоламан!