Contenuto
#Хушхабар 5 ЙИЛДА ИЛК БОР ХАЛҚАРО МАТЕМАТИКА ОЛИМПИАДАСИДА МАКТАБ ЎҚУВЧИСИ ҒОЛИБ БЎЛДИ Энг нуфузли олимпиадалар сирасига кирувчи 62-Халқаро Математика олимпиадаси (IМО) натижалари эълон қилинди. Якуний натижаларга кўра, Диёрбек Толипов — Бухоро вилояти 5-ИДУМ ўқувчиси кумуш медаль; Олимжон Олимов — Бухоро вилояти Халқаро математика мактаби ўқувчиси бронза медални қўлга киритди. Шунингдек Бухоро вилояти Халқаро математика мактаби ўқувчиси Дониёр Исмоилов имтиёзли дипломни қўлга киритди. Бу йилги олимпиада 14-24 июль кунлари Россия Федерацияси томонидан ташкиллаштирилди. Унда дунёнинг 110 давлатидан 623 нафар ўқувчилар иштирок этди. Халқ таълими вазирлиги мазкур ғалаба билан ўқувчиларни, уларга тарбия ва билим берган ўқитувчиларини ҳамда ота-оналарини муборакбод этади! Эслатиб ўтамиз, шу кунларда ўзбекистонлик ўқувчилар нуфузли олимпиадалар сирасига кирувчи Халқаро биология, физика ҳамда кимё олимпиадаларида ҳам юртимиз шарафини ҳимоя қилмоқда.