Contenuto
СИЗЛАР БИЛАН ФАХРЛАНАМАН! Куни кеча Халқаро фан олимпиадаларида юртимиз шарафини муносиб ҳимоя қилган ўқувчиларимизни тантанали тақдирлаш маросими бўлиб ўтди. Бугун ўқувчиларимизнинг ота-оналарига ҳавас қилиб, уларнинг ўрнида бўлиб қолишни сўрадим Оллоҳдан. Иллоҳим ҳар биримизга фарзандларимиз орқасидан ғурурланиб юриш насиб қилсин! Дунёда тан олинган халқаро нуфузли математика, физика, кимё, биология, информатика фан олимпиадаларида ғолибликни қўлга киритган 10 нафар ўқувчи ва уларнинг ўқитувчиларига қуйидаги миқдорда пул мукофотлари топширилди. 1-ўрин (олтин медаль) учун – ўқувчига базавий ҳисоблаш миқдорининг 500 баравар (122,5 млн. сўм), ўқитувчисига – 450 баравар (110,25 млн. сўм); 2-ўрин (кумуш медаль) учун – ўқувчига базавий ҳисоблаш миқдорининг 300 баравар (73,5 млн. сўм), ўқитувчисига – 250 баравар (61,25 млн. сўм); 3-ўрин (бронза медаль) учун – ўқувчига базавий ҳисоблаш миқдорининг 200 баравар (49 млн. сўм), ўқитувчисига –150 бараварида (36,75 млн. сўм).