Contenuto
Хуллас, фактчекинг: вазир ухламаяпти! Ижтимоий тармоқда бугунги тадбиркорлар билан мулоқотда Халқ таълими вазири давлат раҳбаридан кўрсатма олаётган пайтда унинг орқа фонида Олий таълим вазири А. Тошқуловнинг бошини эгган суратига "вазир уйқуда" тарзида изоҳ бериш бошланди. Фото доим ҳам ҳолатни тўлиқ ҳис қилиш имконини бермайди. Кадр билан ишлайдиганлар буни дарров тушунади. Суратни кўрибоқ, вазир бошини эгиб ёзиб ўтирган бўлса-чи, дегандим. Лавҳа монтаж қилиб ўтирувдим. Худди шу кадрни монтаждан холи "исходник материаллар" ичидан топиб олдим. Хуллас, фактчекинг: вазир ухламаяпти! Марҳамат, видеода кўришингиз мумкин. Олий таълим вазири халқ таълими вазири Шерзод Шерматовга топшириқ берилаётганда блокнотига қайдлар қилиш билан банд экан. Текширилмаган, шубҳаларга асосланган ахборот тарқатиш- энг камида нотўғри иш. Шошилиш керак эмас. Бу касб эгаларига ярашмайди. @qurbonova_a