Contenuto
Бу ўқувчилар Тошкент шаҳар Учтепа тумани 81-сонли математика ва физика фанига ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактабида таҳсил олишади. Уларнинг мактаб формасини кўриб, ҳавас қилдим. Жудаям бежирим, чиройли, тартибли ва асосийси боланинг ўқувчилигини шундоққина кўрсатиб турибди. "Мактаб ўқувчиларининг формасида энг асосий эътибор боланинг саломатлигини сақлашга қаратилган, турли хил шароитдаги оилалар фарзандларининг бир хилдаги формада юришлари, таълим –тарбия жараёнидаги барча тенг ёшдошув, таълим ва тарбиявий ишларнинг уйғунлигидан далолат беради. Бу ўқув йилида ота-оналаримиз билан келишилган ҳолда формамизни ташкил қилдик. Замонавий мактабда илм чўққиларини эгаллаб , катта ютуқларни , марраларни қўлга киритишни олдимизга мақсад қилиб қўйганмиз. Улкан ютуқларга эришишда ўқувчилар формаси ҳам муҳим ўрин тутади”, — дейди мактаб директори Зиёда Хайдарова.