TGTGInsightintelligence telegramLIVE / telegram public index
← Laylo Rustamova
Laylo Rustamova avatar

TGINSIGHT POST

Post #1951

@iteducation_pr

Laylo Rustamova

Visualizzazioni1,500Numero di visualizzazioni
Pubblicato18 set18/09/2021, 07:12
Contenuto del post

Contenuto

Ҳурматли ота-оналар! Янги ўқув йили бошида айрим ўқувчиларнинг мактабдан-мактабга ўтиши, жумладан таълим тилини ўзгартириши натижасида баъзи мактабларда дарсликларнинг етишмовчилиги кузатилиши мумкин. Жойлардаги бундай муаммоларни ўша мактаб раҳбарияти ҳамда ҳудудий халқ таълими бўлими ва бошқармалари ҳудуддаги китоб ортиқча бўлган бошқа мактаблардан китоб етишмаётган мактабларга ўтказиш орқали зудлик билан ҳал этиш чораларини кўриши белгиланган. Агар мурожаатингиз ижобий ҳал этилмаса ва дарслик етиб бормаса Халқ таълими вазирлиги томонидан ишга туширилган махсус телеграмм-бот (@uzedudarslik_bot) орқали сиз дарслик билан юзага келган муаммо бўйича аниқ маълумотни юборишингиз мумкин бўлади. Вазирлик ҳар бир мурожаатни назоратга олади ва зарур китобни қўшни мактаб, туман ва керак бўлса вилоятдан етказилишини назоратга олади. Шу билан биргаликда, барча дарсликларнинг электрон версияларини ушбу ҳавола орқали юклаб олиш мумкинлигини ҳам маълум қиламиз. Халқ таълими вазирлигининг расмий саҳифаларига уланиш Telegram|Youtube|Facebook|Instagram