TGTGInsightintelligence telegramLIVE / telegram public index
← Laylo Rustamova
Laylo Rustamova avatar

TGINSIGHT POST

Post #1987

@iteducation_pr

Laylo Rustamova

Visualizzazioni61,800Numero di visualizzazioni
Pubblicato24 nov24/11/2021, 16:31
Contenuto del post

Contenuto

“Келгуси йилларда энг катта ҳаракатимиз – мактаб, мактаб, яна бир марта мактаб” — Шавкат МИРЗИЁЕВ Сўнгги кунларда ижтимоий тармоқларда Ўзбекистон мактабларидаги мавжуд энг оғриқли муаммолардан бири кўтарилди. Бу мактаб етишмовчилиги масаласи. Афсуски интернет майдонида давлатимизнинг асосий эътиборида турган ушбу масалани “Ўзбекистоннинг мактаб етишмовчилиги муаммосини ечиш бўйича режаси мавжуд эмас” деган иддао билан илгари сурилган. Бугунги кунда мактаб масаласи нафақат Халқ таълими вазирлиги, балки давлатимиз раҳбарининг диққат марказидаги энг муҳим масалалардан бири эканлиги ҳеч кимга сир эмас. Давлатимиз раҳбари сайлов олди дастурида ҳам таълим соҳасида амалга ошириладиган ишларни энг муҳим ишлар сирасига киритар экан: “Келгуси йилларда энг катта ҳаракатимиз – мактаб, мактаб, яна бир марта мактаб. Агар мактабни ривожлантирсак, ҳамма соҳа бўйича ривожланиш бўлади. Келгуси беш йилда қўшимча 1,2 миллион ўқувчи ўрни яратиш учун, мактаблар реконструкция қилинади ва янгидан барпо этилади”, — дея қайд этган. Айтиш жоизки, 2018-2021 йиллар давомида юртимизда олиб борилган мактабларнинг моддий-техника базаси ва инфратузилмасини яхшилаш борасида олиб борилган саъй-ҳаракатлар натижасида мактабларида қўшимча янги 474,5 минг ўқувчи ўринлари яратилди. Шундан 58,7 минг ўқувчи ўрни янгидан барпо этилган 156 та мактабда ҳамда навбатлилик коэффиценти юқори бўлган мавжуд 1511 та умумтаълим мактабларига қўшимча ўқув бинолари барпо этилиши натижасида 371,4 минг ўқувчи ўрни яратилишига эришилди. Юқорида тилган олинган қарийб ярим миллион ўқувчи ўрнини яратишга давлат бюджети маблағлари ҳисобидан 5 трлн.сўмдан ортиқ маблағ ажратилган. Бундан ташқари мактаблар 11 йиллик таълим тизимига ўтиши муносабати билан бўшаб қолган 383 та касб-ҳунар коллежлари мактабларга айлантирилиши ҳисобидан 221 минг қўшимча ўқувчи ўрни яратилди. Ушбу янги ўқув ўринларининг яратилиши навбатлилик коэффиценти ошиб кетган мактаблардаги ҳолатни меъёр даражасига олиб тушишга ва таълим олишга муносиб шарт-шароитлар яратишга хизмат қилган. Гувоҳи бўлганингиздек, жараён фаол ҳолатда, шундай бўлсада, бу борада қилинадиган ишлар ҳали кўп. Уларни ҳал қилиш учун эса албатта вақт ва маблағ зарур. Шу ўринда бугунги кунда мактабларга ёрдам юртимизда умуммиллий ҳаракатга айланиб улгурганлигини ҳам айтиб ўтмоқчимиз. Қувонарли томони, бугун мактабларни қуришга ҳисса қўшаётган тадбиркорлар ҳам йўқ эмас. Халқ таълими вазирлиги уларга миннатдорлик билдирган ҳолда келгусида ҳам ушбу ҳаракатда фаол бўлишларига чорлаб қоламиз.