Contenuto
#брифинг ❓Ўзбекистонда мактаб етишмовчилиги масаласи қандай ҳал этиляпти? АОКАда ўтказилган брифингда Халқ таълими вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Лайло Рустамова мавзу юзасидан маълумот берди: 〰️〰️〰️ 2018-2021 йилларда мактаблардаянги 474,5 минг ўқувчи ўрни яратилди. Бунга давлат бюджетидан5 трлн. сўмдан ортиқ маблағ ажратилди. Мактаблар 11 йиллик таълим тизимига ўтиши муносабати билан бўшаб қолган 383 та касб-ҳунар коллежимактабларга айлантирилиши ҳисобидан яна 221 минг қўшимча ўқувчи ўрни яратилди. Бугун республикада 5 млн.дан ортиқ ўқувчи ўрнига мўлжалланган10 130 та мактабда6 млн. 246 мингдан ортиқ ўқувчи таълим олмоқда. Келгуси 5 йилликда ўқувчилар сони 7,5 млн.га етиши кутилмоқда. ▪️Батафсил _______________ ❗️Халқ таълими тизимини истиқболли ривожлантириш бўйича келгуси 5 йиллик учун Миллий дастур ишлаб чиқилмоқда. Таълим сифати ва ўқитувчи нуфузини ошириш ёхуд тизим ривожига оид таклифларингиз бўлса, ушбу ҳавола орқали ёзиб юборинг: ✍️СЎРОВНОМА Расмий хабарлар | Медиабанк