TGTGInsightintelligence telegramLIVE / telegram public index
← Laylo Rustamova
Laylo Rustamova avatar

TGINSIGHT POST

Post #1992

@iteducation_pr

Laylo Rustamova

Visualizzazioni1,480Numero di visualizzazioni
Pubblicato29 nov29/11/2021, 16:34
Contenuto del post

Contenuto

#Матбуот_анжумани ‼️Ҳурматли ОАВ вакиллари! 30 ноябрь куни соат 12:00 да Халқ таълими вазирлиги, А.Авлоний номидаги илмий-тадқиқот институти билан биргаликда Ўзбекистоннинг халқаро тадқиқотлардаги илк иштироки ва унга тайёргарлик масалаларига бағишланган матбуот анжумани ташкил этилади ● Мавзу:Ўзбекистонда мактаб таълими сифати халқаро даражада баҳоланади. Ўқувчиларни халқаро тадқиқотларга тайёрлаш қандай амалга оширилади? ● Бошланиш вақти: 12:00 ● Ўтказилиш жойи: АОКА мажлислар зали ● Спикерлар: Лазиз Хўжақулов — Халқ таълими вазирлиги Таълим сифати жараёнларини мувофиқлаштириш бошқармаси бошлиғи; Аюбхон Раджиев — А.Авлоний номидаги илмий-тадқиқот институти директори; Фарҳод Каримов — А.Авлоний номидаги илмий-тадқиқот институти илмий ишлар бўйича директор ўринбосари Мавзу юзасидан қизиқиш билдирган барча ОАВ вакиллари таклиф этилади. Манзил: Тошкент ш, Навоий кўчаси, 30-уй, АОКА анжуманлар зали (4-қават)