Contenuto
#Муносабат Қамаши тумани ҳокими Сартулди қишлоғидаги ушбу мактаб филиали Қашқадарё вилояти халқ таълими бошқармаси, Қамаши туман ҳокимлиги, туман халқ таълими бўлими масъуллари иштирокида ўрганилди. Маълум бўлишича, ушбу қишлоқда 37 та хонадон мавжуд. Қишлоқда 41 нафар мактаб ёшидаги болаларнинг аксарияти 15-мактабнинг асосий қисмида таҳсил олади. Фақатгина 4 нафар болажонлар ушбу мактаб филиалида таълим олиб келмоқда. Масъулларни ахборотига кўра, филиал мактабда жами 4 нафар (2-синфда 1 нафар, 3- синфда 1 нафар, 4-синфда 2 нафар) ўқувчи таълим олиб келмоқда. Асосий мактабгача бўлган оралиқ масофа 12 км.ни ташкил этади. Ҳоким томонидан 4 нафар боланинг асосий мактабда ўқиши учун туман ҳокимлиги ҳисобидан автотранспорт воситаси қатнови йўлга қўйилиши белгиланди. Шунингдек, аҳолининг демографик ўсишини ҳисобга олиб 2023 йилда ушбу ҳудудда 60 ўринли мактаб қурилиши учун инвестиция дастурига таклиф киритилиши маълум қилинди.