TGTGInsightintelligence telegramLIVE / telegram public index
← Laylo Rustamova
Laylo Rustamova avatar

TGINSIGHT POST

Post #2019

@iteducation_pr

Laylo Rustamova

Visualizzazioni55,700Numero di visualizzazioni
Pubblicato19 gen19/01/2022, 10:27
Contenuto del post

Contenuto

Ушбу видеонинг қайси жойида кўзбўямачилик кўрдингиз? Афсуски ижтимоий тармоқлардаги айрим каналлар томонидан ушбу видеога "Кўзбўямачиликнинг туби борми ⁉️" дея "таъриф" берилган. Наҳотки, инсон саломатлиги ва кайфияти учун амалга оширган ушбу ритмик бадантарбия машқи ҳам биз учун салбий таасурот уйғотса?! Соғлом турмуш тарзи фасл ва жой танламайди. Ривожланган давлатларда ҳам иш куни мана шундай бадантарбия машқлари билан бошланади. Бундай кайфиятда бошланган кун иш фаолиятида ҳам ўзининг ижобий таъсирини кўрсатади. Машқлар ўқитувчиларга қанчалик кайфият бағишлаётганини пайқаш қийин эмас. Мазкур видеода Андижон вилояти Жалақудуқ туман 1-ИДУМ ходимларининг эрталабки ритмик гимнастика машғулотлари акс этган.