TGTGInsightintelligence telegramLIVE / telegram public index
Contenuto del post
Contenuto
Кўп сонли журналист ва блогерлардан мактаблар 24 январдан онлайн таълим тизимига ўтадими деган саволлар келиб тушмоқда. Аввалроқ Халқ таълими вазирлиги томонидан қишки таътил 24 январга қадар узайтирилгани ҳақида хабар берилган ва ҳозирда ўқувчиларнинг анъанавий таълимга қайтишига тайёргарлик кўрилмоқда. Айни вақтга қадар онлайн таълимга ўтиш бўйича ҳеч қандай режа йўқлигини маълум қиламиз. Шу ўринда жамоатчиликдан фақат расмий каналлар орқали эълон қилинадиган янгиликларга ишонишларини сўраб қоламиз.