TGTGInsightintelligence telegramLIVE / telegram public index
Contenuto del post
Contenuto
#Брифинг Онлайн таълим даври якунига қадар Кундалик платформаси билан боғлиқ бир қатор чеклов ва талаблар бекор қилинади 24 январдан бошлаб Коронавирус инфекциясининг янги штамми болалар ва ёшлар ўртасида тарқалиш хавфини олдини олиш мақсадида республикамизнинг барча мактабларида таълим жараёни бир ой муддатга “Онлайн”, яъни масофавий шаклга ўтказилди. Шу боис сўнгги кунларда масофавий таълим олаётган ўқувчиларнинг ота-оналари ва ўқитувчилардан электрон Кундалик интернет платформаси билан боғлиқ кўплаб саволлар ва мурожаатлар келиб тушди. Бугун соат 16:00 да Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида Халқ таълими вазирлиги Ахборот хизмати раҳбари Лайло Рустамова ушбу муаммоли вазиятларнинг ечими юзасидан брифинг ўтказади.