TGTGInsightintelligence telegramLIVE / telegram public index
← Laylo Rustamova
Laylo Rustamova avatar

TGINSIGHT POST

Post #2031

@iteducation_pr

Laylo Rustamova

Visualizzazioni9,750Numero di visualizzazioni
Pubblicato1 feb01/02/2022, 12:32
Contenuto del post

Contenuto

#Брифинг КУНДАЛИК ПЛАТФОРМАСИ БИЛАН БОҒЛИҚ БИР ҚАТОР ЧЕКЛОВ ВА ТАЛАБЛАР ОНЛАЙН ТАЪЛИМ ДАВРИ ЯКУНИГА ҚАДАР БЕКОР ҚИЛИНАДИ 🔰Бугун АОКАда ўтган брифингда масофавий таълим даврида электрон Кундалик платформасидан фойдаланиш юзасидан келиб тушган саволлар юзасидан Халқ таълими вазирлиги Ахборот хизмати рахбари Лайло РУСТАМОВА батафсил маълумот берди: ❓Онлайн таълим жараёнида фарзандларимнинг Kundalik.com тизимига уйга вазифаларини юклашида муаммолар юзага келмоқда, вақтида юкланмагани уй вазифа учун эса ўқитувчилар томонидан баҳолар пасайтирилмоқда. Шу муаммонинг ечими борми? Жавоб: Дастлаб айтиш жоизки, Халқ таълими вазирлиги кўплаб мурожаатларни инобатга олган ҳолда ўқитувчи ва ота-оналарга қулайлик туғдириш мақсадида масофавий таълим даври якунига қадар электрон Кундалик платформаси билан боғлиқ бир қатор чеклов ва талабларни бекор қилмоқда. Юқоридаги саволга қайтадиган бўлсак, эндиликда ўқитувчилар уйга вазифаларни ўқувчи ва ота-оналар билан келишган ҳолда Kundalik.comтизими ёки исталган бошқа ижтимоий тармоқ ва мессенжерлар ёрдамида қабул қилишлари мумкинлигини маълум қиламиз. Бунда телевидение орқали эфирга узатилаётган фанлар доирасида ўқитувчилар томонидан берилаётган уйга вазифалар “Онлайн-мактаб” телевизион дастури орқали эфирга узатилаётган дарсларига мос бўлиши лозим. Уйга вазифа топширилгандан кейин ўқитувчилар томонидан уларни баҳолаш ва қўйилган баҳоларниKundalik.com тизимига ёки Kundalik.com жорий қилинмаган мактабларда босма шаклдаги синф журналларига қўйиш учун 5(беш) кун муддат берилади. 📹Брифингни Youtube (HD)да кўриш