TGTGInsightintelligence telegramLIVE / telegram public index
← Laylo Rustamova
Laylo Rustamova avatar

TGINSIGHT POST

Post #2034

@iteducation_pr

Laylo Rustamova

Visualizzazioni36,100Numero di visualizzazioni
Pubblicato2 feb02/02/2022, 16:19
Contenuto del post

Contenuto

МАКТАБЛАРДА ДАРСЛАР АНЪАНАВИЙ ШАКЛДА ДАВОМ ЭТТИРИЛАДИ Республика махсус комиссиясининг 2022 йил 2 февралдаги қарорига асосан 7 февралдан бошлаб умумтаълим мактабларида ўқув жараёнлари анъанавий шаклда давом эттирилади. Бунда, барча умумтаълим мактабларида ўқитувчи ва ўқувчилар ниқоб тақиш, ижтимоий масофани сақлаш, шахсий гигиена қоидаларига қатьий риоя этилган ҳолда антисептик воситалардан мунтазам фойдаланишлари талаб этилади. Шунингдек, дарс машғулотлари амалдаги дарс жадвали асосида синф системасида ташкил этилади. Мактаб маъмурияти вирус тарқалишини олдини олиш мақсадида, таълим жараёни иштирокчиларининг ниқоб тақиб юриши ҳамда ижтимоий масофани сақлашини қатьий назоратга олиши талаб этилади. Шу билан биргаликда, умумтаълим мактабида касалланиш ҳолатлари кўпайган тақдирда санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизматининг хулосасига кўра бевосита ушбу мактабда анъанавий таълим жараёнини чеклаш бўйича қарорлар қабул қилиш ваколатига эга эканлигини эслатиб ўтамиз.