TGTGInsightintelligence telegramLIVE / telegram public index
← Laylo Rustamova
Laylo Rustamova avatar

TGINSIGHT POST

Post #2038

@iteducation_pr

Laylo Rustamova

Visualizzazioni3,210Numero di visualizzazioni
Pubblicato11 feb11/02/2022, 13:07
Contenuto del post

Contenuto

#Муносабат Ижтимоий тармоқда мактаб ўқитувчиларининг Муйноқ тумани Қазақдарья овулига шанбаликка жалб этилганлиги ҳамда айни дамда Халқ таълими вазири ҳам хизмат сафари билан Қорақалпоғистонда эканлиги юзасидан пост эълон қилинди. Ушбу постда келтирилган маълумотлар юзасидан қуйидагиларни маълум қиламиз: Халқ таълими вазири Бахтиёр Саидовнинг Қорақалпоғистон Республикасидаги мактабларни ўрганиш жараёни 8 февраль куни якунига етган ва ундан кейин вазир 3 та вилоятга — Хоразм, Навоий ва айни вақтда Самарқанд вилоятига борган. Қорақалпоғистонда ўқитувчиларнинг шанбаликка жалб этилганлиги ҳолати айни вақтда назоратга олинди ва ўрганилмоқда. Ўрганиш якунларига кўра батафсил маълумот берилади. Шу ўринда Халқ таълими вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ёшларни маънавий-ахлоқий ва жисмоний баркамол этиб тарбиялаш, уларга таълим-тарбия бериш тизимини сифат жиҳатидан янги босқичга кўтариш чора-тадбирлари тўғрисида” қарорига асосан, халқ таълими ходимларини хизмат мажбурияти билан боғлиқ бўлмаган ишларга, мажбурий меҳнатга, шу жумладан, туман ва шаҳарлар ҳудудларини ободонлаштириш ҳамда кўкаламзорлаштириш ишлари, мавсумий қишлоқ хўжалиги ишлари ҳамда бошқа турдаги ишларга жалб қилишқатъиян таъқиқланганини яна бир бор эслатиб ўтади. ‼️Мазкур қарорга кўра, юқоридаги талабларни бузган Давлат органлари ва ташкилотлари раҳбарлари тегишли жавобгарликка тортилиши белгиланган.