Contenuto
ИЖТИМОИЙ ТАРМОҚЛАРДА ЁРИТИЛГАН УЧҚЎРҒОН ТУМАНИДАГИ 13-МАКТАБДАГИ ҲОЛАТ ЎРГАНИЛИБ, ТЕГИШЛИ ЧОРАЛАР КЎРИЛДИ Ижтимоий тармоқларда 1-синф ўқувчиларини доскага чиқариб, руҳан синдирилаётгани мазмунида видеолавҳа ёритилди. Ушбу ҳолатга аниқлик киритиш мақсадида вилоят халқ таълими бошқармаси томонидан ишчи гуруҳ тузилиб, ўрганилди. Ўрганиш давомида маълум бўлишича, Учқўрғон туманидаги 13-умумий ўрта таълим мактабининг 1-“в” синф раҳбари Шаҳноза Мадраҳимова ўқиш дарси пайтида синфдаги 6 нафар ўқувчи уй вазифасини тайёрламагани ва дафтарлари қолиб кетгани сабабли бундай ҳолат қайтарилмаслиги ва бошқа ўқувчиларга сабоқ бўлиши учун доска олдига чиқартириб, қолган ўқувчиларга “уят” деб гапиртириб, изза қилдирган. Бу жараёнларни ўзи уяли телефонига тасвирга олиб, икки нафар ўқувчи ота-онасининг телеграммига жўнатгани аниқланди. Синф раҳбари Шаҳноза Мадраҳимова билан тузилган меҳнат шартномаси бекор қилиниб, Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 181-моддаси 1-бандига кўра ўз вазифасига совуққонлик билан қарагани учун таълим муассасаси директори Ойбек Мўйдинов, маънафий-маърифий ишлар бўйича директор ўринбосари Яшин Абдугофурофларга “Ҳайфсан” интизомий жазо чораси қўлланилгани, ўқув ишлари бўйича директор ўринбосари Маҳбуба Имомова жиддий огоҳлантирилгани билдирилади. Вилоят Халқ ткълими бошқармаси таълим-тарбия борасида бундай ҳолатларни қўллаш умумэътироф этилган мезонларга мутлақо зид деб баҳолайди ҳамда келгусида бундай ҳолатларга йўл қўйилмаслиги чора-тадбирларини кўриб боради. Наманган вилояти халқ таълими бошқармаси Ахборот хизмати