Contenuto
Халқ таълими вазирлиги АОКАнинг Ахборот хизмати раҳбарлари фаолияти самарадорлиги рейтингида 95,6 балл тўплаб, 1-ўринни эгаллади Халқ таълими вазирлиги Ахборот хизмати Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги рейтингида 139 та республика даражасидаги ташкилот ва идоралар ичида энг юқори кўрсаткични (95,6 балл) қайд этиб, 1-ўринни эгаллади. АОКА томонидан республика даражасидаги 139 та вазирлик ва ташкилотлар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар, Тошкент шаҳри ҳамда 206 та туман ва шаҳар ҳокимликлари, жами 359 нафар матбуот котибининг 2021 йил II ярим йилликдаги фаолияти самарадорлиги ўрганилди. Хусусан, Халқ таълими вазирлиги ахборот хизмати ахборотни замонавий формат, онлайн ва кенг қамровли усулда оммавий ахборот воситалари орқали фойдаланувчиларга инфографика, фото, аудио, видео ва матн шаклларида, муайян белгиланган вақт оралиғида етказиб бериш мезонларига кўра, 95,6 балл тўплашга муваффақ бўлди. Маълумот учун,Халқ таълими вазирлиги Ахборот хизмати томонидан 2021 йилнинг 2-ярим йиллиги давомида 27 та матбуот анжуманлари, брифинглар, пресс-тадбирлар ўтказилган. 1000 дан ортиқ теле-радио каналлар, газета ва бошқа ОАВларда вазирлик фаолиятига оид материаллар эълон қилинди. ОАВ воситалари ва ижтимоий тармоқларда эълон қилинган 300 га яқин танқидий материаллардаги муаммолар ҳал этилиб, ахборот хизмати томонидан жавоб тақдим этилган. Шу билан бирга, хорижий оммавий ахборот воситаларида 50 дан зиёд материаллар эълон қилинган.