Contenuto
Ҳурматли мактаб раҳбарлари ва ўқитувчилар! Ижтимоий тармоқларда Наврўз байрамлари тадбирларида ўқувчиларнинг юпун кийинган ҳолда турли саҳна кўринишларини ижро этаётганлиги акс этган суратлар тарқалмоқда. Халқ таълими вазирлиги томонидан аввал ҳам бир неча бор турли маънавий-маърифий тадбирларни об-ҳаво шароитидан келиб чиққан ҳолда ўтказиш, болалар билан суратлардаги каби ҳолатлар юзага келишига йўл қўймаслик ҳақида бир неча бор огоҳлантириш берилган ва бундай ҳолатларга йўл қўйган масъул шахсларга чоралар ҳам қўлланилган. Шунга қарамай ҳали ҳамон жойларда бундай нохуш ҳолатлар афсуски давом этмоқда. Айни дамда фотосуратлардаги ҳолатлар қайси мактаб томонидан йўл қўйилганлиги ўрганилмоқда. Фурсатдан фойдаланиб бошқа мактаблар тегишли хулоса чиқарган ҳолда бундай ҳолатларга йўл қўймасликлари қатъий талаб этилади.