TGTGInsightintelligence telegramLIVE / telegram public index
← Laylo Rustamova
Laylo Rustamova avatar

TGINSIGHT POST

Post #2071

@iteducation_pr

Laylo Rustamova

Visualizzazioni1,850Numero di visualizzazioni
Pubblicato12 apr12/04/2022, 04:58
Contenuto del post

Contenuto

Таълим даражаси юқори бўлмаган мактабларга жалб этилган ўқитувчи-педагогларнинг махсус устамаларини тўлиқ тўлаб бериш бўйича топшириқ берилди! Ҳозирги кунда айрим жойларда таълим даражаси юқори бўлмаган мактабларга жалб этилган ўқитувчи-педагогларга белгиланган устамаларни тайинланиши турлича талқин қилиниб, бюджетга қайтариш лозимлиги бўйича хавотирли ҳолатлар юзага келаётган эди. Мазкур масалага ойдинлик киритиш мақсадида ҳудудий халқ таълими ва молия органларига Халқ таълими вазирлиги ва Молия вазирлигининг кўрсатмаси билан тегишли топшириқлар берилиб, тезкорлик билан ҳал этиш чоралари кўриш лозимлиги белгиланди. Халқ таълими вазирлигининг расмий саҳифаларига уланиш Telegram|Youtube|Facebook|Instagram