Contenuto
#Муносабат 11-синф битирувчиларига шаҳодатномалар тантанали равишда топширилади Ижтимоий тармоқларда, 9- ва 11-синф ўқувчиларининг шаҳодатномаларини олиш юзасидан мурожаат келиб тушмоқда. Ушбу мурожаатларга жавобан қуйидагиларни маълум қиламиз. Хабарингиз бор, Ўзбекистонда 11 йиллик мажбурий таълим жорий этилгани сабабли, аксарият 9-синф ўқувчлари таълимни ўз мактабида давом эттиради, уларнинг шаҳодатномаларининг оригинали ҳам мактабда сақланади. Агар 9-синфдан кейин ўқувчи бошқа мактабга ёки академик лицейга ўқишга қабул қилинса, ушбу ўқишга кирган таълим муассасаси томонидан берилган маълумотнома (талон) асосида шаҳодатноманинг оригинал нусхаси бериб юборилади. Бу масалада ота-оналар мактаб директорига мурожаат этишлари мумкин. 11 йиллик мажбурий таълимни тамомлаганидан сўнг эса уларга шаҳодатномалар тантанали равишда топширилади. Шунингдек, жорий ўқув йили 11-синф битирувчилари мактабдан шаҳодатномасининг асл нусхасини олмасдан ҳам ОТМга ҳужжат топшириш учун рўйхатдан ўтиш мумкин. Халқ таълими вазирлигининг attestat.uzedu.uz электрон платформаси Давлат тест марказининг my.dtm.uz сайти билан интеграция қилинган. Яъни, битирувчилар my.dtm.uz сайтидан рўйхатдан ўтиш жараёнида шаҳодатнома маълумотларини киритиши шарт эмас, сайтда битирувчининг тамомлаган мактаби ва шаҳодатнома рақами автоматик тарзда пайдо бўлади.