TGTGInsightintelligence telegramLIVE / telegram public index
Contenuto del post
Contenuto
Ҳурматли ҳамкасблар, азиз журналистлар! Сизларни бугунги касб байрамимиз — Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни чин юракдан муборабод этаман. Доимо янгиликка интилиб, излаб яшашдан, жамиятда юз бераётган муҳим ўзгаришларни одамларга тезкорлик ва холислик билан етказишдан асло чарчаманг. Сизларни касб байрамингиз билан табриклаб, барчангизга соғлик, бахт-саодат, хонадонларингиздан бахт, тинчлик-хотиржамлик, файз-у барака аримаслигини тилайман. Масъулиятли ва шарафли ишингизда омад ва зафарлар доим ёр бўлсин!