TGTGInsightintelligence telegramLIVE / telegram public index
Contenuto del post
Contenuto
Ҳурматли қорақалпоғистонлик устозлар биз сизлар билан қалбан биргамиз😔 Халқ таълимидаги фаолиятим давомида бир марта хизмат сафарида бўлганман у ҳам бўлса Қорақалпоғистонга бўлган. У ердаги ўқувчиларимиз ва устозларимиз билан гаплашганда уларнинг фикрлаш даражалари эркин ва юқори даражада эканлигига гувоҳ бўлганман. Юзага келган вазият уларни қанчалик ҳавотирга солаётганини тасаввур ҳам қила олмайман. Қорақалпоғистонда 726 та мактабимиз бор унда 37 минг ўқитувчи 351 минг ўқувчимизга сабоқ беради😔 Азиз қорақалпоғистонлик ўқитувчилар ва жонажон ўқувчиларимиз биз сизлар билан қалбан биргамиз. Аллоҳ ўз паноҳида сақласин Сизларни. Ватанимиз тинчлигига ҳеч ким раҳна солмасин Иллоҳим🤲