Contenuto
#Пресс_тур Замонавий ягона мактаб формасини тайёрланиши билан боғлиқ жараёнлар тафсилотига бағишланган Пресс-тур ташкил қилинди Жараён Наманган вилоятидаги тўқимачилик корхоналари фаолиятида кўриб чиқилди. Наманган шаҳридаги “Даштбоғ” кичик саноат зонасида ўтказилган ушбу пресс-тур тадбирларида қатор марказий ва ҳудудий ОАВ вакиллари иштирок этди. Тадбирда мактаб формаларини жорий этиш зарурати, жараёнларнинг амалга ошириш механизмлари, шунингдек, уларнинг сифат кўрсаткичлари ва белгиланган стандарт нормалари хусусида иштирокчиларга атрофлича жавоб бериб ўтилди. 2022-2023 ўқув йилида давлат умумий ўрта таълим муассасаларида таҳсил олувчи 6 млн. 620 минг ўқувчи учун 500 дан ортиқ ишлаб чиқариш корхоналари танлаб олинди. Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра аниқланган 400 000 дан ортиқ эҳтиёжманд оилалар фарзандлари учун мактаб формалари маҳаллий бюджетнинг қўшимча манбалари, шунингдек, “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтари” жамғармалари маблағлари ҳисобидан сотиб олинади.