Contenuto
Ягона мактаб формасини жорий этиш бўйича қонунчилик ҳужжатларига ўзгартириш киритилди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 3 октябрдаги “Умумий ўрта таълим муассасаларида маънавий-маърифий ҳамда тарбиявий ишлар самарадорлигини ошириш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида”ги 558-сонли қарори билан Ҳукуматнинг айрим қарорларига тегишли ўзгартиришлар киритилди. Хусусан, Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 19 майдаги 271-сон Қарорига мувофиқ ўқувчиларнинг ягона мактаб формасида келишлариихтиёрий этиб белгиланди. Шу билан бирга, Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 15 августдаги 666-сон Қарорига мувофиқ ўқувчиларнинг давлат умумий ўрта таълим муассасасига тегишли тартибда тасдиқланган шакллардаги ягона мактаб формасини босқичма-босқич жорий этилиши белгилаб қўйилди. Шу ўринда ўқувчилар таълим муассасасига мактаб Уставида белгиланган ички тартиб ва одоб-ахлоқ қоидаларига риоя этган ҳолда кийиниб келишлари лозимлигини эслатиб ўтамиз.