TGTGInsightintelligence telegramLIVE / telegram public index
← Laylo Rustamova
Laylo Rustamova avatar

TGINSIGHT POST

Post #2165

@iteducation_pr

Laylo Rustamova

Visualizzazioni4,570Numero di visualizzazioni
Pubblicato15 nov15/11/2022, 12:07
Contenuto del post

Contenuto

Ўрмонга ўт кетибди... Ўрмон аҳли бўлмиш ҳайвонларнинг барчаси бошпанасини ташлаб қоча бошлабди. Шунда ҳайвонлардан бири ортга қайтаётганини кўрган шер унга қараб, "Эсингни едингми нега ортга қайтяпсан, ҳамма ерга ўт кетдику, ёниб кетасан" дебди. Шунда ортга қайтаётган ҳайвон "Ахир бу Ватанимизку, ҳамма қочса ўрмондан асар ҳам қолмайди, мен халқумида сув сепиб, ўтни ўчиришга ҳаракат қилиб кўрмоқчиман" дебди. Қиссадан ҳисса шуки, агар ҳамма мана шу ҳайвон каби "Мени қўлимдан нимаям келарди" демасдан, ўша томчичалик сув сепиб, Ватани равнақи учун ҳисса қўшишга ҳаракат қилса албатта мақсадимизга эришамиз. Мазкур қиссани бугун Кичик ёшдаги болаларни тарбиялаш ва таълим беришга бағишланган иккинчи Бутунжаҳон конференция давомида Ҳиндистон таълим делегацияси вакилларидан бири сўзлаб берди. Болалар бизнинг келажагимиз уларга ўзимиздан кейин ёрқин келажакли Ватан қолдириш учун БУГУН ҳар биримиз ҳаракат қилишимиз керак. #UNESCO #Мактабгача_таълим_вазирлиги #Болаларга_ёрқин_келажак_қолдирайлик