Contenuto
Ўз ишидан завқ олиб ишлайдиган устозларни кўрсанг кўзинг қувнайди Нозигул Бозорова Бухоро вилояти, Бухоро туманидаги 23-мактабнинг бошланғич синф ўқитувчиси. У мактабда 16 йилдан буён ўқувчиларга таълим-тарбия бериб келмоқда. "Ҳар бир дарсда ўқувчиларимни мактабга ва дарсга бўлган қизиқишларини орттиришга ва асосийси, билим сифатларини оширишга ҳаракат қиламан. Дарс давомида ватанпарварлик, юртга, оилага, ота-онага садоқатли, меҳр-оқибатли бўлишга, барчани бирдек ҳурмат қилишга, меҳнатсеварликка ўргатиб бораман. Болажонлар бизнинг келажагимиз - биз уларни тўғри йўлга, мақсадлари сари олға қадам ташлашга ўргатишимиз зарур. Келажакда ватанимизга муносиб фарзандлар бўлиб етишишлари учун ўзимизда улкан мақсад бўлиши ва олдинга интилишимиз, ўз касбимизнинг фидойиси бўлишимиз лозим", — дейди у.