Contenuto
♾Ҳурматли устозлар! ⚠️2022/2023-ўқув йилидан бошлаб мактабларда таълим сифатини баҳолаш ташқи мониторингининг янги тизими жорий қилинмоқда. ✅Хўш, янги тизим аввалгисидан нимаси билан фарқ қилади? ➡️Республика бўйича фанлар кесимида ягона тестлар банкидан фойдаланилади. ➡️Автоматлаштирилган тизим ихтиёрий баҳолаш ва қоғозбозликни олдини олади. ➡️Таълимдаги бўшлиқларни бартараф этиш бўйича Республика таълим маркази ва Педагогларни янги методикаларга ўргатиш миллий марказлари билан ҳамкорликда Вазирлик томонидан марказлашган ҳолда ишланади. ➡️Аниқланган камчиликларнинг ҳудудий бошқармалар ва туман халқ таълими бўлимлари томонидан муҳокамаларга қўйилганда ундан жазолаш чораси сифатида кўрилиши ❎қатъиян таъқиқланади. Шу ва бу йўналишдаги барча янгиликлардан тез кунларда Вазирликнинг расмий телеграм каналида ташкил этиладиган овозли чатдан билиб олишингиз мумкин бўлади. ✅Бизни кузатишда давом этинг.