TGTGInsightintelligence telegramLIVE / telegram public index
← Laylo Rustamova
Laylo Rustamova avatar

TGINSIGHT POST

Post #2182

@iteducation_pr

Laylo Rustamova

Visualizzazioni3,730Numero di visualizzazioni
Pubblicato1 dic01/12/2022, 07:17
Contenuto del post

Contenuto

#Муносабат Халқ таълими вазирлиги томонидан мактаб ўқитувчи ва ўқувчиларини мактаб вақтидан ташқари, уларнинг саломатлиги ҳамда хавфсизлигига хавф соладиган турли тадбирларга жалб қилмаслик бўйича доимий равишда огоҳлантириб келинади. Афсуски, шунга қарамай ушбу суратдаги каби аянчли ҳолатлар юзага келмоқда. Болаларнинг мактабдан ташқари вақтларда тадбирга жалб этилиши ва энг ачинарлиси, совуқ об-ҳаво шароитига қарамай уларнинг юпун кийимларда эканлиги ушбу ҳудуддаги ҳар бир мутасаддининг айби, деб ҳисоблаймиз. Халқ таълими вазирлиги ҳудуд мутасаддилари саналган ҳокимлар, сектор раҳбарлари, ҳуқуқ-тартибот органлари масъулларидан таълим муассасада мактаб вақтидан ташқари тадбирларни ташкил этаётганда мактаб ўқувчи ва ўқитувчиларини жалб қилиб, бу каби ҳолатларга йўл қўймасликларини қатъий сўраб қолади. Шу билан бирга жойлардаги халқ таълими бошқарма, бўлимлари ва мактаб раҳбарларидан ҳам тегишли хулосалар чиқарган ҳолда, бундай ҳаракатларга йўл қўймасликлари юзасидан қатъий огоҳлантирилади. Маълумот учун, мазкур ҳолат Шаҳрисабз шаҳар Ёшлар ишлари агентлиги ва сектор раҳбарлари Ёшлар дафтарида турганларга навбатдаги субсидия асосида меҳнат қуролларини ва тўловлар учун сертификатлар топшириш маросимидан олинган сурат. Шаҳрисабз шаҳридаги 1-мактаб ҳовлисида ташкил этилган ушбу ўқувчиларга мутлақо алоқаси бўлмаган тадбирга болалар жалб этилган.