TGTGInsightintelligence telegramLIVE / telegram public index
← Laylo Rustamova
Laylo Rustamova avatar

TGINSIGHT POST

Post #2184

@iteducation_pr

Laylo Rustamova

Visualizzazioni4,880Numero di visualizzazioni
Pubblicato7 dic07/12/2022, 05:36
Contenuto del post

Contenuto

Ҳурматли устозлар! Давлатимиз раҳбари томонидан ўқитувчи ва педагогларнинг жамиятдаги мавқеини ошириш, уларнинг фаолиятига аралашув ҳолатларини чеклаш ва ўқитувчиларни таълим билан боғлиқ бўлмаган ишларга жалб қилиш жараёнларини олдини олиш бўйича берган топшириқларини таъминлаш мақсадида Халқ таълими вазирлиги томонидан тегишли норматив-ҳуқуқий ҳужжат ишлаб чиқилмоқда. Бугунги кунда ўқитувчиларни хизмат мажбуриятлари билан боғлиқ бўлмаган қандай ишларга жалб этилаётгани билан боғлиқ мавжуд амалиётни имкони борича кенгроқ ўрганиш мақсадида маълумотлар ўрганилмоқда. Шу боис қуйидаги бот манзилига мактабингизда ўқитувчилар қайси идоралар томонидан ва айнан қандай турдаги ортиқча ишларга жалб қилинаётганлиги ҳақида маълумот қолдиришингизни сўраб қоламиз. Фикр-мулоҳазалар учун бот манзили:https://t.me/xtv_nazorat_bot