TGTGInsightintelligence telegramLIVE / telegram public index
← Laylo Rustamova
Laylo Rustamova avatar

TGINSIGHT POST

Post #2185

@iteducation_pr

Laylo Rustamova

Visualizzazioni14,700Numero di visualizzazioni
Pubblicato7 dic07/12/2022, 11:45
Contenuto del post

Contenuto

Қашшоқликдан қутулишнинг ягона йўли таълим олиш деб ҳисоблаган 8 ёшли мактаб ўқувчиси 9 даража совуқда 4,8 километр йўлни пиёда босиб мактаб имтихонига улгурди... Узоқ масофадан мактабга қатнаётган болалар воқеаси ўзимизнинг ҳаётимизда ҳам кўп учрайди. Бугун мана шу билан боғлиқ бир хитойлик боланинг ҳикоясига кўзим тушди. У ҳар куни мактабга деярли 5 километр пиёда боради. Хитойлик Ванг Фуман исмли болакай жуда камбағал оиладан ва у ўқишни қашшоқликдан қутулишнинг ягона йўли деб ҳисоблайди. Уч йил муқаддам Хитойнинг мактаб ўқитувчиси интернетга жойлаган ўқувчининг сурати интернетни “портлатган” эди. Маълум бўлишича, ўша куни эрталаб ҳаво ҳарорати 30 дақиқа ичида 9 даражага тушиб кетган, аммо бола бош кийимсиз ва енгил куртка кийган ҳолда 4,8 километр пиёда юриб борган. Шу куни унинг мактабида имтиҳон бўлиши керак бўлган. Бола имтихонга улгуриб 100 дан 99 баллни қўлга киритган. Вангнинг ўқитувчиси музлаб имтихонга улгуриб, қаҳрамонлик кўрсатган ўқувчисини шу ҳолида суратга олиб ўзининг ижтимоий тармоқдаги саҳифасига жойлайди. Ва ушбу сурат интернет фойдаланувчиларини боланинг тақдирига бефарқ қолдирмади, улар бир неча кун ичида 3 миллион юан (450 минг АҚШ доллар) ортиқ пул йиғишди. Йиғилган пул мактабларни иситиш, бола яшайдиган Юнань провинсиясининг камбағал болалари учун иситиш мосламалари ва иссиқ кийим-кечак сотиб олишга етди. Вангнинг мактабига эса лаборатория, компьютер синфлари билан жиҳозлаб берилган. Ушбу маблағлар эвазига мактаб ёнидан узоқдан қатнайдиган Ванг сингари болалар учун иссиқ ётоқхона қуриб берилди. Мактабнинг маблағи кам бўлгани учун Хитойнинг чекка провинцияларидаги мактабларида ҳам истишга шароит йўқ, шу сабабдан синфлар иситилмайди, болалар устки кийимда дарсда ўтиришади. Ванг Фуман эса бувиси ва синглиси билан жуда ёмон аҳволда яшайди. Унинг ҳатто иссиқ кийимга маблағи етарли эмас. Боз устига бола сурункали гипотермиядан азият чекар экан – бу доимий совуқдан келиб чиққан иссиқлик етишмовчилиги. Бундан унинг қўллари шишиб, бармоқлари итоат қилмайди. Машҳур бўлиб кетган боладан олинган интервюда Ванг камбағал болаларни совуқдан қутқариш учун пул йиғишга ёрдам берган барчага миннатдорчилик билдирди ва улғайгач, ҳамманинг ҳақини қайтаришга ваъда берди. Ниятим, бутун дунё ҳар бир болага мана шундай меҳр билан муносабатда бўлсин. Aфсуски, 21-асрда цивилизациянинг имтиёзларсиз ҳаётда яшаётган болалар борлиги ачинарли. Ва бу фақат Ўзбекистонда эмас экан. Бундан чиқишнинг ягона йўли бу илм олиш! Шундай экан фарзандларимизга таълим бериш учун бор имкониятимизни ишга солайлик. Зеро, дунёнинг ҳар бир чеккасидаги болажонлар бахтли яшасин.🤲 ФОТО: 👇👇