Contenuto
#Диққат_овозли_чат ♾Ҳурматли устозлар! Замонавий методикаларини оммалаштириш, узлуксиз методик хизмат кўрсатишнинг янги тизими жорий қилинмоқда Бугун Халқ таълими вазирлиги томонидан ташкил қилинадиган навбатдаги овозли чат 2022/2023-ўқув йилидан бошлаб мактабларда фан ўқитувчиларининг илғор тажрибаси ва фаолияти давомида қўллаб келаётган замонавий методикаларини оммалаштириш, узлуксиз методик хизмат кўрсатишнинг янги тизими мавзусига бағишланади. ⚠️Хўш, янги тизим аввалгисидан нимаси билан фарқ қилади? ✅ Республика бўйича илғор тажрибаларни оммалаштириш мақсадида фанлар кесимида махсус ягона платформа яратилади. ✅ Фан ўқитувчилари томонидан тайёрланган методик тавсиялар мактаблардаги методбирлашма баёни асосида педагогик кенгаш қароридан сўнг қуйидаги йўналишдаги ишлар махсус платформа тизимига жойлаштирилиши мумкин: ➡️ ўқув методик қўлланмалар; ➡️дарс ишланмалар; ➡️видео маҳсулотлар; Фан ўқитувчиларининг илғор тажрибаси ва фаолияти давомида қўллаб келаётган замонавий методикаларини оммалаштириш Халқ таълими вазирлиги ҳузуридаги Республика таълим маркази томонидан мувофиқлаштирилиб борилади. ➡️ Ҳар бир фан бўйича алоҳида эксперт гуруҳлари тузилади; ➡️ Фан ўқитувчилари томонидан тавсия этилган методик тавсиялар Республика, вилоят ва туман миқёсида оммалаштирилиши мумкин. ➡️ Иш тажрибалар аввал туман (шаҳар) миқёсида оммалаштирилиши шарт деган тартиб бекор қилинмоқда. ➡️ оммалаштирилган замонавий методикалар учун махсус сертификат берилади. Узлуксиз методик хизмат кўрсатишнинг янги тизими такомиллаштирилади: 🟢Методик кунлар; 🟢Фан ойликлари; Методик хизмат йўналишдаги барча янгиликлардан Вазирликнинг расмий телеграм каналида ташкил этиладиган овозли чатдан билиб олишингиз мумкин бўлади. ЎТКАЗИЛИШ ВАҚТИ: Бугун соат 1️⃣7️⃣:0️⃣0️⃣ 📌Овозли чатни ўтказиб юборманг!