TGTGInsightintelligence telegramLIVE / telegram public index
← Laylo Rustamova
Laylo Rustamova avatar

TGINSIGHT POST

Post #2213

@iteducation_pr

Laylo Rustamova

Visualizzazioni4,990Numero di visualizzazioni
Pubblicato30 dic30/12/2022, 18:48
Contenuto del post

Contenuto

“Болалар таълими икки аёл қўлида бўлса, менинг кўнглим хотиржам бўлади” — ПРЕЗИДЕНТ Мактабгача ва мактаб таълими вазири вазирлик жамоасига таништирилди Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармони билан Ўзбекистон Республикаси мактабгача ва мактаб таълими вазири лавозимига тайинланган Хилола Уктамовна Умарова бугун вазирлик жамоасига таништирилди. Ўзбекистон президентнинг Ёшлар, фан, таълим, соғлиқни сақлаш, маданият ва спорт масалалари бўйича маслаҳатчиси Одил Абдурахманов мактабгача ва мактаб таълими вазири Хилола Умарова ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори билан вазирнинг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланган Агриппина Шинни вазирлик жамоасига таништирди. Янги вазирлик раҳбарияти таништирилар экан, Давлатимиз раҳбарининг “Болалар таълими икки аёл қўлида бўлса, менинг кўнглим хотиржам бўлади”, деган сўзлари айтиб ўтилди. “Давлатимиз раҳбари соҳаларга ечим ва маблағни бердилар, бизнинг вазифамиз бу болаларнинг сифатли таълим олишини таъминлаш. Бу йил биз учун шиддатли йил бўлади. Мен ишонаманки, фидоийлик, шижоат ва ҳамжиҳатликда биз албатта таълим сифатини кўтариш каби масъулиятли вазифани уддалаймиз” — дея таъкидлади Ҳилола Умарова.