Contenuto
ҲИЛОЛА УМАРОВА ЎҚИТУВЧИ, ТАРБИЯЧИ ҲАМДА ОТА-ОНАЛАРНИНГ МУРОЖААТЛАРИНИ ЎРГАНАДИ Вазир Ҳилола Умарова Мактабгача ва мактаб вазирлигида фаолият бошлаган илк кунидан олдига ўқитувчилар, тарбиячилар ва ота-оналарнинг таклифларини ўрганишни мақсад қилиб, Мурожаатлар Портали яратишни топширди. Бугун ушбу портални яратиш ишлари нихоясига етиб, ишга тушириляпти. Энди мактаб ва мактабгача таълим муассасаларида фаолият юритаётган педагогларимиз ҳамда у ерга қатнайдиган болаларнинг ота-оналари таълим сифатини ошириш бўйича ўз таклифларини юборишлари мумкин. Сиз томондан илгари сурилган ҳар бир ташаббус, лойиҳа, фикр ва мулоҳазалар вазирнинг назоратида бўлиб, вазирлик мутахассислари томонидан ўрганилади. Мурожаатларингизни vazir.uzedu.uz порталига йўллашингиз мумкин. https://t.me/hilola_umarova