TGTGInsightintelligence telegramLIVE / telegram public index
← Laylo Rustamova
Laylo Rustamova avatar

TGINSIGHT POST

Post #2250

@iteducation_pr

Laylo Rustamova

Visualizzazioni2,760Numero di visualizzazioni
Pubblicato13 mar13/03/2023, 11:26
Contenuto del post

Contenuto

ШИРИН ҚИЗИМ БИЛАН БИР "ВАЙБ"ДАМАН — Билмадим бу сўзни тўғри қўлладиммикин!? 😄 Қизим Ширин ўсмир ёшида ва мен у билан дўстона алоқада бўлишга ҳаракат қиламан. Тўғри, табиатан қаттиққўл онаман, лекин шундай бўлса ҳам қизим билан унинг ёшида ўзимни ҳис қилиб гаплашишга ва шу орқали у билан дўстлашишга ҳаракат қиламан. Бир кун қизимга "Ширин, ўртоқларинг билан сўзлашувда ишлатадиган сўзларингдан менга ҳам ўргат" дедим. У кулди ва бу менга нима учун кераклигини сўради. Мен унга сен билан сизлардай гаплашишни ҳоҳлайман дедим. Шунда у менга айрим сленгларидаги сўзларни ўргатди. "Вайб", "треш", "жиза", "кринж" — Ишонасизми? Мен бу сўзларни ҳали ҳам ўрганиб ололганим йўқ, доим хато жойда қўллавораман, ўтаям оғир-вазмин бўлган қизим ойисининг унинг "вайб"ига тушмоқчи бўлганимни кўриб, роса қувнаб кулади. Мактабда фаолият юритадиган ўқитувчи ва ўқувчилар ҳам ўқувчилари билан аслида бир тўлқинда бўла олиши керак ва шундагина улар билан дўстона муносабат ўрнатиб, уларни бегоналар билан эмас улар билан дўстлашишига сабаб бўлади. Тошкент шаҳридаги 91-мактаб жамоасини ҳам ўқувчилари томонидан тайёрланган роликда роль ўйнашгани ҳам уларнинг бир тўлқинда эканлигини кўрсатди. Сабаби болалар ва ёшлар билан ишлайдиган инсонлар ўзлари ҳам улар каби фикрлай олишлари, керак бўлса уларнинг ишонган дўстига айланишлари лозим. Эрталабдан бир неча ОАВ вакили шу бўйича изоҳ сўради. Мен ўқитувчиларимизни муҳокама қилмасликларини сўрадим. Мактаб жамоаси ва ўқувчилари билан бир "вайб"да бўлган ўқитувчиларимизни мен қўллаб-қувватлайман! Ўзим ҳам қизларим билан челленджларда қатнашиб, мана шундай ҳаракатларни ҳеч ўйланмай қилишим мумкин ва бу билан менинг ҳам қизларимнинг ҳам маънавияти бузилиб қолмайди. Шунчаки биз бир тўлқиндалигимизни ҳис қиламиз! "Ўз ўрнини билиши керак ўқитувчи" дейдиганларга эса, ўқитувчи ўқувчилари билан дўст бўлиб, ҳурмати йўқолиб қолмаслигини айтмоқчиман. Бугунги ёшлар билан дўстона муносабат ўрнатиш орқалигина биз улар билан бўла оламиз, акс ҳолда бу ўринни бошқалар эгаллаб олади.