Contenuto
ИМКОНИЯТИ ЧЕКЛАНГАН НИЯТИ ОСМОН БОЛАЛАР... Бугунги кунда бутун дунёда 93 миллион нафардан ортиқ имконияти чекланган бола яшайди. Кўп ҳолларда бу болалар эътиборсизлик сабабли жамиятнинг қолган қисмидан ажралиб қолиши кузатилади. Уларнинг ҳаётдан ўз ўринларини топишлари учун эса ҳар биримиз бирдай масъулликни ҳис қилишимиз лозим. Алоҳида таълим эҳтиёжи бўлган болалар таҳсил оладиган 103-сонли мактаб-интернатида ақлий ривожланишда нуқсони бўлган 283 нафар ўғил-қиз таҳсил олмоқда. Улар устоз ва мураббийларининг жасорати билан нафақат мактаб дастурларидан жой олган, балки ундан четга чиққан ҳолда ҳам касб сирларини ўрганишмоқда. Болалар 2022 йилда ўзлари ясаган тайёр маҳсулотларни сотиш орқали 12 млн. сўм даромадга эга бўлишди. Маблағнинг бир қисми ўқувчиларнинг мотивацияси учун ўзларига берилди. Уларни қўллаб-қувватлаш истагида бўлган юртдошларимиз https://t.me/minimarketmajnuntol_bot боти орқали болаларимиз ясаган маҳусулотларга буюртма беришлари мумкин.