TGTGInsightintelligence telegramLIVE / telegram public index
← Laylo Rustamova
Laylo Rustamova avatar

TGINSIGHT POST

Post #2254

@iteducation_pr

Laylo Rustamova

Visualizzazioni3,280Numero di visualizzazioni
Pubblicato19 mar19/03/2023, 18:09
Contenuto del post

Contenuto

УЛАРНИНГ ҚУЛОҚЛАРИ ЭШИТМАСАДА ҚАЛБЛАРИ БИЛАН ДУНЁЛАРНИ ИДРОК ҚИЛИШМОҚДА Қувасой шаҳар алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган эшитишида нуқсони бор болалар учун ихтисослаштирилган махсус мактаб ўқитувчилари ўқувчиларини катта ҳаётга тайёрлаш учун бор имкониятларини ишга солишмоқда. Мактабнинг ўқитувчиси "Дўстлик" ордени соҳибаси Наргиза Рўзиева томонидан ташкил этилган Очиқ дарс видеолавҳасини кўриб, бу болажонлардаги илм олишга бўлган иштиёқи ва завқидан, устозларнинг эътибордан қувондим. Бугун Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги тасарруфида 90 та алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган болалар учун ихтисослаштирилган мактаб ва мактаб-интернат фаолият юритади. Шундан 19 та кар ва заиф ешитувчи, 17 та кўзи ожиз ва заиф кўрувчи, 50 та ақли заиф, 3 та таянч ҳаракати нуқсонли ва 1 та нутқида нуқсони бор болалар учун ихтисослаштирилган таълим муассасаларидир. Бугун уларда қарийб 42 минг нафар алоҳида таълимга эҳтиёжи бўлган бола таҳсил олиб, уларга 14 ярим мингдан ортиқ педагог таълим ва тарбия беради. Давлатимизнинг олдига қўйган асосий мақсадларидан бири бу алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган болалар учун таълим олиш шароитларини яхшилаш, мактабларни инклюзив ва имконияти чекланган болалар учун кенг имкониятли қилишдан иборат. Ҳеч қандай тўсиқ аслида боланинг ногиронлиги билан боғлиқ эмас, балки мавжуд тўсиқларни бартараф этилмаслигидадир. Ўзбекистон Республикаси Конституциявий Қонун Лойиҳасининг 50-моддасига асосан Таълим ташкилотларида алоҳида таълим эҳтиёжларига эга болалар учун инклюзив таълим ва тарбия таъминланади. Мазкур йўналиш Бош Қомусимиз даражасида мустаҳкамланаётган экан, имконияти чекланган болаларнинг таълим олиш имкониятлари ҳам янада кенгаяди. Фурсатдан фойдаланиб, махсус таълим даргоҳларида фаолият олиб бораётган барча жонкуяр ва фидойи устозларимизга ўзимнинг миннатдорлигимни изҳор қиламан.