TGTGInsightintelligence telegramLIVE / telegram public index
← Laylo Rustamova
Laylo Rustamova avatar

TGINSIGHT POST

Post #2258

@iteducation_pr

Laylo Rustamova

Visualizzazioni8,550Numero di visualizzazioni
Pubblicato24 mar24/03/2023, 23:50
Contenuto del post

Contenuto

Ҳилола Умарова: “Директорлар мени энг кўп ўйлантирадиган, таълимдаги энг оғриқли нуқталардан биридир" Мактабгача ва мактаб таълими вазири Ҳилола Умарова Сирдарё вилоятининг 300 дан ортиқ мактаб директорлари билан учрашди. "Директорлар мени энг кўп ўйлантирадиган, таълимдаги энг оғриқли нуқталардан биридир. Кўп йиллар мактабда директор бўлганим учун бу лавозимнинг машаққатини биламан. Таълимда фақат сизлар билан ўзгариш қила олишимиз мумкин. Ҳар бирингиздан биринчи навбатда ҳалоллик талаб қиламан. Ҳалол бўлмаган инсонга таълимда ўрин бўлиши мумкин эмас. Ҳалол мактаб директорининг фаолиятига ҳеч ким тўсқинлик қилишига йўл қўймайман. Директор ҳалол бўлса, унинг ёнида мен тураман! Сиз билан биз ўқитувчиларнинг жамиятдаги обрў ва нуфузини юксалтиришимиз керак, бунинг учун эса энг аввало, уларнинг салоҳияти ва малакасини оширишимиз керак. Бугун нима учун истаган ота-она мактабга келиб, ўқитувчига гапиришга ҳадди сиғяпти? Ўз ҳурматини, қадр-қимматини билган ўқитувчига ҳеч ким ортиқча гапиришга ҳадди сиғмайди. Ўқитувчиларнинг нуфузини кўтариш эса бизнинг вазифамиз. Мактабга замонавий директор раҳбарлик қилса, буни ота-она ҳам сезади. Шу боис лавозимингизни суиистеъмол қилмаган ҳолда мактабингизда таълим сифатини кўтаришга ўзингиз ҳаракат қилинг. Бугун вазирлик томонидан ўқитувчиларнинг малакасини ошириш йўлида дастлабки қадамлар қўйилди. Таътил пайтида ҳар бир ўқитувчини фан кесимида ўқитиш йўлга қўйилди. Вилоятда 325 та мактаб бор. Бу дегани, шунча раҳбар ва бир-биридан фарқ қилувчи шунча муҳит дегани. Шундай мактаблар борки, инфратузилмаси яхши эмас, лекин у ердаги муҳитни бирорта замонавий мактабдан топа олмайсиз. Янгиликни ўзимиздан бошлашимиз керак. Биз эса вазирлик жамоаси билан биргаликда сизлар билан елкама-елка ишлаймиз. Биз бир кемадамиз - зиёлилар кемасида. Бу тизимда муаммо бўлмаслиги учун ўз устимизда ишлашимиз лозим. Ишимиз ҳам, жамоамиз ҳам оиламиз, ҳар иккиси тинч бўлса, кўнглимиз хотиржам бўлади. Шундай экан, барчамизгага оиладан оилага ёруғ юз билан бориш насиб қилсин", - дейди вазир.