Contenuto
БОЛАЛАРИМИЗГА ЎРГАТАЁТГАН НАРСАЛАРИМИЗГА ЭНГ АВВАЛО ЎЗИМИЗ ИШОНИШИМИЗ КЕРАК... ЁҲУД ЎҚУВЧИГА АЙЛАНАЁТГАН ЎҚИТУВЧИЛАРИМИЗ Хабарингиз бор, Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги томонидан ўқувчиларнинг баҳорги таътил кунларидан фойдаланиб, умумтаълим мактабларининг Математика ва инглиз тили фани ўқитувчилари учун Республика бўйлаб семинар-тренинглар ташкил қилинди. Кеча ушбу тренинг жараёнларини бевосита Гулистон Президент мактабида кузатдим. "Ўқувчиларни лойиҳа ишлари орқали танқидий фикрлашга ўргатиш" мавзусида ўтаётган ўқув машғулотларида ўқитувчиларнинг ўзлари ҳақиқий маънода ўқувчига айланиб, ҳаракат қилаётганликларини кўриб, яна бир бор болалар билан ишлаган инсонларнинг кўнгиллари болаларникидай бўлишига ишонч ҳосил қилдим. Буни жараёнлардаги завқ ва қувончдан англаш қийин эмасди. Ўқитувчиларимиз Президент мактаблари ўқитувчилари томонидан ўтилаётган тренингларда дарс жараёнларида фойдаланиш учун янгича методикалар кашф этишаётганини яшириб ўтиришмади. Гулистондаги тренинг жараёнларидан олинган жонли эфирни ушбу ҳаволада кўришингиз мумкин: https://www.facebook.com/uzedu/videos/549775060574621