Contenuto
ЗАВҚ ВА ЎЙИН БИЛАН КОРЕЙС ТИЛИДА СЎЗЛАШАЁТГАН ЖАЖЖИ БОЛАЖОНЛАР Ва бу ҳеч қандай ихтисослаштирилган мактаб эмас, бу болажонлар пойтахтимизнинг Яккасарой туманидаги 127-сонли умумтаълим мактабининг 1-синфида таҳсил олишади. Бугун ташкил этилган "Очиқ эшиклар" куни муносабати билан ушбу мактабда бўлиб, 1-синф ўқувчиларининг корейс тилида қанчалик завқ билан равон сўзлашаётганларига гувоҳ бўлиб, тўғриси хайратимни яширолмадим. Ярим йилда болажонларнинг корейс тилида шу қадар зўр сўзлашаётгани бу уларнинг устозлари Лола Эшбекованинг улкан ютуқлари. Интерактив ўйин орқали ўргатилаётган хорижий тил исталган болада унга бўлган меҳрни уйғотиб, уни ўрганишга иштиёқини оширади. Бу болажонлари 11 йилда бемалол 3 тил (корейс, инглиз, рус тиллари)да сўзлаша оладиган бўлиб битиришларига асло шубҳам йўқ. Ушбу видео орқали жараёнга ўзингиз гувоҳ бўлишингиз мумкин. ВИДЕОНИ ОХИРИГАЧА КЎРИШ ТАВСИЯ ЭТИЛАДИ😃