Contenuto
"УСТОЗ, ЎРНИМДАН ТУРИШИМ ПУЛЛИК..." — ЎҚУВЧИ Бугун эрталаб иш билан бир мактабга бордик. Коридорда синф хоналаридан бирининг ёнидан ўтиб кетар эканман ўқитувчи ва ўқувчилар ўртасидаги носоғлом суҳбат қулоғимга чалинди. "Ҳурмат, Ассалому алайкум", — дея ўзи 10 нафар бола ўтирган синфнинг ярми ўрнидан турди. (Назаримда, чет тили дарси эди сабаби кичик хонада 10-12 нафар 9 ёки 10-синф ўқувчилари эди) Ўқитувчи "Қолганлар нега турмаяпти, стулга ёпишиб қолганмисизлар?", — дея савол берди Ўқувчилардан бири: "Устоз, туриш пуллик", дея овози борича бақириб, кулиб, юксак даражадаги беҳурматлик кўрсатишда давом этди. Бундан бир неча йил аввал Боровский коллежида ўсмирларнинг бир-бири билан юзага келган оддий келишмовчилиги оқибатида Жасур исмли болани коллеждошлари томонидан ўлдириб қўйилганлиги билан боғлиқ суд жараёнини ёритиб борганим менга бир умрлик сабоқ бўлиб, мен ўшандан буён ҳеч қаерда болалар билан боғлиқ ҳар қандай нохуш вазиятда бефарқ ўта олмайман. Кўчадами бошқа ердами болалар вазиятга аралашиш одат бўлиб қолган. Бу сафар ҳам бефарқ ўтиб кета олмадим, синфга кириб, қани кимда туриш пуллик, қанча туради деб суҳбатга аралашиб, уларни озгина тартибга чақириб устозга ҳурмат билан муносабатда бўлиш ҳақда озгина тарбия берган бўлдим. Сизларни ота-онангиз шу учун мактабга юборганми, нега сизга таълим бераман деб келган ўқитувчингларга бу қадар ҳурматсизлик қилишга ўзингизга рухсат беряпсиз" дедим... Билмадим, бу қанчалик кимга таъсир қилди экан... Майлида бир кишини гапини олмаса бошқа бир киши шу болага таъсир қилиши мумкинку. Афсус, бугун биз ота-оналар рўзғор ташвиши биланми ёки бошқами фарзанд тарбиясида катта бўшлиқни келтириб чиқаряпмиз. Бугун ижтимоий тармоқларда боланинг ўқитувчиси ва синфдошлари, синфдош қизлари ўртасида доскага уят сўзлар ёзиб унга таъриф бераётганини кўриб, наҳотки шу болалар ҳурмат ва эътиқод юқори саналган ўзбек оиласининг болалари бўлса деб ўйлаб қолдим... Бечора ўқитувчи менимча бу сўзнинг маъносини ҳам билмаса керак. Болага дакки берган ўқитувчилар билан ота-оналар урушавериб, уларни ҳам тарбияга бефар қилиб қўймоқда. Болалар тарбиясида муваффақият калити бу албатта севги, ғамхўрлик ва ҳурмат саналади. Ўсиб улғайган бола ҳамма нарсада ота-онасидан нусха олади. Aгар биз ота-она сифатида ўзимизга фарзандлар ва набиралар орасида бахтли ва фаровон кексаликни истасак, бу бахтни бугундан, ҳозироқ қуришни бошлаш лозим! Бунинг асоси эса энг аввало ТАРБИЯДА! Тарбиясиз бола илмда ҳам ҳеч нарсага эриша олмайди, тарбияли бола эса ҳеч қачон илмсиз бўлмайди. Мени кузатувчиларим орасида устозлар кўпчиликни ташкил қилади. Азиз устозлар, Сиз бундай қандай йўл тутган бўлардингиз? Бундай вазиятнинг юзага келишида ўқитувчининг ҳам оз бўлсада айби бор деб ўйлайсизми? Сабаби кимлардир ўқитувчига кўп нарса боғлиқ дейишади... Балки ана шундай болалар билан ишлашда ўз тажрибаларингиз билан бўлишарсиз...