TGTGInsightintelligence telegramLIVE / telegram public index
← Laylo Rustamova
Laylo Rustamova avatar

TGINSIGHT POST

Post #2273

@iteducation_pr

Laylo Rustamova

Visualizzazioni2,009Numero di visualizzazioni
Pubblicato14 apr14/04/2023, 17:22
Contenuto del post

Contenuto

Суицидлар ҳақидаги хабарларни кўраётган ўсмирлар ҳаётида муаммо юзага келганда бу осон ечим йўли бўлиб кўринади - Психолог Кейинги пайтларда оммавий ахборот воситаларида, блогерларнинг ижтимоий тармоқлардаги каналларида ёшлар ўртасидаги салбий ҳолатлар, хусусан суицид ҳолатларини акс эттирувчи ва оқибатда уларнинг онги ва психологик руҳиятига салбий таъсир кўрсатадиган маълумотлар жуда кўп учрамоқда. Албатта, жамиятда кенг кўламли демократик ислоҳотлар олиб борилаётган бир пайтда сўз эркинлиги каби тушунчаларни танқид қилишдан йироқмиз. Лекин шундай жараёнлар ҳам борки, уларнинг ёритиб борилиши ёшлар ва ўсмирлар онгига салбий таъсир кўрсатмай қолмайди. Вояга етмаган ўқувчилар ҳаётига дахлдор нохуш ҳолатларнинг кенг ёритилиши шу ёшдаги ўсмирларнинг руҳиятига акс таъсир кўрсатиши психолог олимлар томонидан илмий асослаб берилган. Айтиш жоизки, Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги мактаб ўқувчилари ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, мустақил ҳаётга жисмоний, тиббий, руҳий жиҳатдан тайёрлаш борасида доимий равишда ишлар олиб борилади. Лекин афсуски, вояга етмаганлар ўртасида содир этилаётган нохуш ҳолатлар, ҳуқуқбузарлик, жиноятчилик, ўз жонига қасд қилиш каби ҳолатларнинг содир этилиши барчамизни қайғуга солади. Бундай ҳолатларни олдини олишда ҳар бир ҳамкор ташкилотларнинг биргаликдаги фаолиятини қайта кўриб чиқиш, бола тарбиясида ҳар биримизнинг масъулиятимизни ошириш, болаларни тушуниш, уларга эътибор, ғамхўрлик ва меҳр кўрсатиш, бола ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, ота-оналарнинг масъулиятини ошириш борасида биргаликда ҳаракат қилиш принципларига эътибор қаратишимиз лозим. Шу ўринда оммавий ахборот воситалари ва ижтимоий тармоқлар орқали болаларнинг онгига акс таъсир этувчи юқорида қайд этилган ҳолатларини кенг тарғибот қилиниши акс таъсир кўрсатиши мумкинлигини инобатга олиб, бундай нохуш ҳолатларни ёритишда эътиборли бўлишларини сўраб қоламиз.