Contenuto
Мана шу сурат мен учун жуда ҳам қадрли… Нимага дейсизми?😢😔 Бугун вазирлик сайтидаги шу суратни алмаштириш билан боғлиқ масала кўтарилиб, унинг мен учун жуда қадрли эканлигини ёдга олдим. Биласизми, вазирлик Ахборот хизматига янги тайинланган пайтларим мана шу байроқ фонида тушган ҳамкасбларимни кўриб жуда ҳавас қилардим. Бир кун қандайдир иш билан Axborot Va Ommaviy Kommunikatsiyalar Agentligiга бордим. У ерда минг йиллик қадрдон дўстим Жавохир (Аллоҳ ўз раҳматига олган бўлсин) билан суҳбатлашдик ва кетаётиб ундан мана шу байроқ фонида ҳамма чиройли суратга тушяпти, мени ҳам олиб қўйинг деб илтимос қилиб, қўлига телефонимни тутқаздим. Сурат мени наздимда шундай омадли чиққан эдики, бирор профессионал фотографнинг сурати мана шу суратимчалик чиқмаган. Суратга одатда жуда ҳуник тушганим сабабли, ўша онда мендан бахтли одам йўқ эди…Шунга доим эсласам бу сурат дўстимнинг меҳри билан олинган дейман. Жавоҳир мен учун исми каби жавоҳирга тенг дўстим эди😢 Ҳаётдами, ишдами юзага келган ҳар қандай муаммоли вазиятда, мен ҳеч иккиланмай унга мурожаат қилардим ва у менга доим дўст маслаҳатини бериб, мкаммоимга ечим бера оларди. У билан 2021 йилнинг июнь ойида гаплашганим сўнгги бор гаплашишим эканлигини ҳаёлимга ҳам келтирмагандим. 2000 йил ЎзДЖТУнинг Халқаро журналистика факультетига ўқишга кирганимда топган дўстим орадан 21 йил ўтиб, қаторимизни тарк этди. Мен учун бу фожеа эди, сабаби ҳаётимда илк бор дўстимни йўқотдим ва исталган пайт ҳаммамиз бу дунёни тарк этишимизни тушундим. Аллоҳим Жавоҳирни ўз раҳматига олсин, шу сурат баҳона бугун Жавоҳирни бир неча бор эслаб, сурат тарихини ҳамкасбларимга сўзлаб бердим… ва унинг ҳақига дуо қилдим. Умрини шириндан шакар фарзандларига қўшиб берсин, Рафиқаси Иродани эса жамийки яхшиликлари билан сийласин Аллоҳим🤲🙏 P.S. Суратда Жавоҳир билан сўнгги ёзишмамиз😢😢